Фарида Шарифуллина – об аресте 70-летней женщины в Ангрене

Среда, 30 Июня 2021

Вчера в СМИ была информация, что в Ангрене арестовали 70-летнюю женщину [Каромат Аширову], которая помогала людям писать жалобы и защищать свои права. Особо информации не было. 

Вот одно из её заявлений Мирзиёеву, краткий перевод части, касающейся сносов:

***

Заявление Ашировой К.М, жительницы Ангрена, президенту Ш.Мирзиёеву

1. Экс-ҳокимы Ангрен Иброхим Рахмонов и Хакимжон Абдулазизов раздавали земли под интенсивную застройку, при этом вырубили деревья на улицах и в парках.

47 решений на выделение участков были аннулированы (не указано кем), будут ли сносить незаконные постройки, будут ли экс-хокимы платить ущерб, неизвестно.

В мае 2018 при правлении экс-хокима Хакимжона Абдулазизова начали снос трех 4-этажных общежитий на массиве Кимёгар 5/2, построенных в 1980-х годах. Там жили люди. Женщины обратились к экс- прокурору Ангрена Хуршиду Бобоеву, он остановил снос. 2 года было тихо.

В Ангрене более 5000 человек из малообеспеченных семей, инвалиды и сироты нуждаются в жилье, многие из них живут на съемных квартирах на протяжении 10 лет.

В городе около 50 домов были брошены хозяевами из-за проблем с газом, светом, водой и из-за безработицы, хозяева уехали. Нуждающиеся просили выделить им эти дома, которые собирались сами отремонтировать. Но хокимият отказался и отдал их всяким фирмам по нулевой стоимости.

В июне 2020 снос возобновился. Женщины ходили по инстанциям, но снос не смогли остановить. Когда на участок приходили сотрудники РОВД или хокимиата, сносители убегали, но потом опять возвращались.

7 июля 2020 женщины вышли к резиденции президента в Ангрене с плакатами на пикет. Их сотрудники приемной приняли и организовали впоследствии встречи с зам.премьер-министра Шуҳратом Атамухамедовым.

15 июля 2020 Шухрат Атамухамедов и специалисты разных строительных ведомств приехали в Ангрен на проверку жалобы. Провели встречу перед сносимыми домами на массиве 5/2 Кимёгар, участвовало 60 женщин, оставшихся без крова. Шухрат Атамухамедов заявил, что эти дома аварийны и невозможны для проживания. Однако сотрудники ЛИТИ и ГАСН заявили, что не давали разрешения на снос, а всего лишь рекомендовали укрепить.

Шухрат Атамухамедов со свитой осмотрели все проблемные места: незаконные стройки, вырубленный парк и дехканский базар. Шухрат Атамухамедов попросил жителей массива 5/2 Кимёгар не сопротивляться сносу, якобы есть решение, которое продемонстрировал на своем телефоне (!).

В частности, в решении премьер-министра Абдуллы Арипова №151 от 13-марта 2020 говорится следующее:

а) снести незавершенные постройки и указанные общежития, на их месте построить современный жилой комплекс.

Это решение повергло жителей в шок, потому что сотни женщин и детей останутся без крова. О компенсации в решении речь не идет. Эти общежития находятся на балансе хокимията (отметим, что при выселении из муниципального жилья, жителям должны предоставить другое).

***

Далее речь идет о нарушениях на дехканском базаре со стороны его администрации, а также о состоянии медицинских учреждений.

***

Текст на узбекском языке, размещенный в группе Фейсбука «Закон и равноправие Узбекистан»

У меня на руках имеются заявления и обращения ангренской пенсионерки, которую заключили под стражу. И вот одно из них, предназначенное для президента, читаем.

1

Заявление президенту

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевга

Ангрен шаҳар “Бўстон” маҳалласи,

Ҳулкар кўчаси,77-уйда яшовчи Аширова К.М.дан

Тел: +94 411-09-87

Ариза

Ҳурматли Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёевга

Бизларни қаллоб, амалдорлардан халос этинг!

1.Ангрен шаҳар собиқ ҳокимлари Иброхим Раҳмонов ва Ҳакимжон Абдулазизовлар ҳокимлик даврларида кенг кўчаларимиз торайтирилди, улар ўз чўнтакларини ўйлаб кўп ишларга қўллар уришди. Халқ дам оладиган истироҳат боғларимиздаги юз йил умр кўриб, халқимизга кислород ажратиб берадиган Россиядан олиб келиб экилган, қрим қарағайлари, диливичь дарахтлари, элдар қарағайлари, сосна дарахтлари қирқиб ташланиб, истироҳат боғларимизга шаҳримиз марказида жойлашган шахтёрлар маданият саройи олдига, шаҳар марказида жойлашган 4 қаватли ГорОНО биноси олдига, Бунёдкор кўчасидаги 4 қаватли бинолар ўрталарига, мустақиллик кўчаларига, Навоий кўчаларига, шаҳар бўйича қизил чизиқларни бузиб, ЛИТИ, ГАСИН, вилоят қурилиш бошқармасидагилар билан ҳамтовоқ бўлиб, ноқонуний қурилишларга бош бўлиб, хоҳлаган одамларига хоҳлаган жойини бериб, қурилишларни қилишди. Қурилишлар қилинган 47 та қарорлар бекор қилинди, энди ноқонуний жойлар бузила бошласа, сирлар очилади, собиқ ҳокимлар ушербни тўлайдими. Собиқ ҳокимлар ҳокимлик даврларида нима ишлар билан шуғулланишган, текширилиб, айблари исботланиб, ҳақиқат қарор топса жиноий иш қўзғатиладими.

2018 йил май ойида собиқ хоким Хакимжон Абдулазизов даврида 5/2 даҳа Кимёгар маҳалласидаги 3 та 4 қаватли 1980 йилда қурилган 23 йил одамлар яшаган обшижитие бузила бошлади. Биз аёллар Ангрен шаҳри собиқ прокурори Ҳуршид Бобоевга кирдик, прокурор Хуршид Бобоев ўша куни уйларнинг бузилишини тўхтатди, собиқ прокурор бизларга ўз телефон номерини бериб, нима муаммо бўлса, телефон қилинглар, деди.

2 йил тинчлик бўлди. Ангрен шаҳрида уй-жойга муҳтожлар: ногиронлар, кам таъминланганлар, етимлар, 10 йиллаб ижарада яшовчилар, ёш камбағал оилалар ва бошқа аҳолининг уй-жойга муҳтож қатлами 5000 дан ортиқдир. Шаҳримизда 50 га яқин уйларни эгалари, газ, свет, сув, иш масалалари ёмонлашгач, ўз хусусий уйларини ташлаб кўчиб кетишган. Шу уйлардан аҳоли уй-жой сўраб ҳокимиятга кўп йиллар мурожаат этган. Шу разбитий уйларни ҳам беришмаган. Аммо уйларни МЧЖ ва фирмаларга 0 балансда берилиб, улар таъмирлаб, катта нархда сотишаяпти. Қийналган уйсиз оилалар бизларга бузуқ уйларни беришса, ўзимиз таъмирлаб олар эдик, банкдан кредит олиб уй олиш учун 1-тўловимиз йўқ, 20 йил тўлаш учун имкониятимиз йўқ, дейишмоқда.

2.1-июнь 2020 йил уйлар яна бузила бошлади. Биз аёллар 10 маротаба бориб, бузишларини тўхтата олмадик, ҳоким ва начальник милиция борса, бузаётганлар қочиб кетаверишди. Улар кетгач эса, яна бузаверишди. Бизлар билсак, бузаётганлар тепасида тепадаги раҳбарлар турибди экан. 7-июль 2020 йил Ангрен шаҳрида бўлаётган муаммоларни сизга айтиш учун сизнинг қароргоҳингиз тўғрисида плакатлар осиб, пикет қилдик. Сизнинг қабулхонангизда бизларни қабул қилишди, сўнгра, 2 та йигит билан бош вазир Абдулла Ариповнинг ўринбосари Шуҳрат Атамуҳамедов суҳбат ўтказди, Ангрен шаҳридан собиқ начальник милиция Олимжон, ҳоким ўринбосари Салим Анарбоев, бош архитектор Дамир ва битта автобус бизларни олиб кетиш учун борди. Бизларга Ангрендаги ҳамма муаммолар текширилиб, ҳал бўлади, дейишгач, биз аёллар Ангренга қайтдик. Ангрен шаҳар прокурорининг ўйинлари туфайли муаммолар давом этаяпти. 15-июль 2020 йил муаммоларни текширишга бош вазир ўринбосари Шухрат Атамухамедов, ГАСИН дан Ли Гранит, ЛИТИ дан Усмоходжаев Илхом, вилоят қурилиш бошқармасидан Деҳқонов Носирлар келишди. 5/2 даҳаси Кимёгар маҳалласида бузилаётган уйлар олдида 60 та уйсиз аёллар олдида йиғилиш ўтказилди. Шухрат Атамухамедов бу уйлар яроқсиз ҳолда, одам яшаб бўлмайди, деб гапирди, аммо, юқоридаги ЛИТИ, ГАСИН қурилиш бошқармасидан келганлар бизлар бу уйларни бузилишига рухсат бермаганмиз, бу уйларни “Усиление” қилинсин, деганмиз, дейишди. Шухрат Атамухамедов бошчилигида келган текширувчилар шаҳримиздаги ноқонуний қурилишларни, деҳқон бозоридаги қонунбузарликларни, шаҳар кўчаларини, истироҳат боғларини айланиб кўришди. Шухрат Атамухамедов бу 5/2 даҳаси Кимёгар маҳалласидаги уйлар бузилади, қаршилик кўрсатманглар, уйларнинг бузилишига қарор бор, - деди, биз қарорни телефонга тушириб олдик. Бош вазир Абдулла Ариповнинг 13-март 2020 йил №151 қарорида бундай дейилган:

6. Қуйидагилар:

а) Тошкент вилояти ҳокимияти, Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ва Қурилиш вазирлигининг лойиҳа ташаббускорларини жалб этган ҳолда, Ангрен шаҳар Кимёга маҳалласида жойлашган, қурилиши тугалланмаган, ва техник жиҳатдан яроқсиз ҳолдаги 3 та кўп қаватли ётоқхона биносини белгиланган тартибда бузиб, бўшаган ҳудудда Ангрен шаҳрининг бош режасига мувофиқ 2020 йилда замонавий турар жой комплексларини қуриш.

Қарорни ўқиб, ҳайрон қолдик, наҳотки бош вазирга ёлғон маълумот олиб кирилиб, қарор чиқарилган бўлса, шу қарор туфайли Кимёгар маҳалласида биринчи уйнинг 4-қаватининг ярми, 2-уйнинг 2қавати, 3-уйнинг томи энди бузила бошлагани ва бу қарор туфайли юзлаб аёллар, болалар, уйсизлар бу уйларни буздирмаймиз, деб қўриқлаб, сарсон бўлиб юришган бўлса, кимнинг журъати етди, бош вазирни алдашга, унга ёлғон маълумотни ёзиб, имзога ким олиб кирган экан. .. бу уйлар атрофида бир вақтлар 1980 йил қурилган яна 4 та хозиргача одамлар яшаётган уйлар борку, қандай қилиб 23 йил одамлар яшаган уйларни техник жиҳатдан яроқсиз ҳолдаги қурилиши тугатилмаган 3 та 4 қаватли бино белгиланган тартибда бузилсин, дейилган. Бузувчиларнинг бузишга ҳужжатлари йўқку! Бу уйлар Ангрен шаҳар ҳокимияти балансида-ку! Бу уйлар аукционга сотувга чиқмаган, газетага эълон берилмаган, шаффофлик йўқ, ҳеч қандай тўловлар йўқ, аммо 100 лаб плиталар 1100000 сўмдан сотилди. Бу ўғри, бузувчилар кимлар! Ангрен бедарвозами, қачонгача тепадан келиб, хоҳлаганларини қилаверишади! Ҳеч кимга ҳужжат кўрсатишмаяпти, бузишга шартнома борми! Пудратчи ким! Буюртмачи ким! Нархи, тўлови қани! Бузаётганлар тўлиқ пакетни мутахассисларга кўрсатсин. Сиздан Илтимос, бу уйларни бузаётганлар уларнинг тепасида турганлар, бош вазир атрофидаги қонунбузарлар айблари очилиб қонун олдида, халқ олдида жавоб беришсин, шундагина одамлар шарманда бўлишдан қўрқиб, жиноят қилишдан ўзларини асраши мумкин.

Бош вазир Абдулла Ариповнинг 13-март 2020 йилдаги 151-қарорини 6. а) бандини ўзгартириб, Ангрендаги уй-жойга муҳтожларга, ногирон-у бева-бечораларга, ижарага яшовчиларга, камбағалларга қарор чиқариб беришларини талаб қиламиз!

3.Ангрен шаҳар деҳқон бозорига Аблакулов Дилшод бозор раҳбари бўлиб тайинланди. Маълумоти йўқ, дипломи йўқ, кўмирчи, охранадан ишдан ҳайдалган, бозорда телефон тузатиб ўтирадиган Дилшод бозоркўм бўлди. Дилшод атрофига уни қўлловчи, суёвчи, мўмай пулларни ўпиришга йўл кўрсатувчи, уни ҳимоя қилувчи,қонунбузарликларини яширадиган, у билан ҳамтовоқ бўлиб иш қиладиган, қонундан қўрқмайдиган, амалдорларни олдига йиғиб, сотиб олди. 1-Ташвилбозорсавдо уюшмаси бошқаруви раиси Абдуманноб Абдулхаевни

2-вилоят ҳокими ўринбосари Қ.Ҳамдамовни

3-вилоят пркуратурасидагиларни

4-Ангрен шаҳар прокурори қонундан қўрқмас Жаҳонгир Юсуповни

5-Ангрен шаҳар налог бошлиғи Қаҳрамон Матқобиловни

6-Ангрен шаҳар департаменти бошлиғи Аброр Салимовларни атрофига йиғиб, улар билан биргаликда барча қонунбузарликларни амалга ошириб келмоқда. Шулар ичида Абдуманноб Абдулхаев ва Ангрен шаҳар прокурори Жаҳонгир Юсуповлар Дилшоднинг энг суянган тоғлари, ҳамтовоғи, суянчиғи ва устозидир. Дилшод 42 та тадбиркордан 530 миллион қайтариб бериш шарти билан пул йиғиб олган, деҳқон бозоридан ҳар куни патта пули 20 миллион сўм йиғилади, 4-5 миллион сўм кассага топширилади, қолгани қани? Қассобхонадан патта пулларини ва ташқаридан ижара пулларини укаси Шухрат йиғади, пул топширмайди. Йиғилаётган пуллар кимга кетаяпти? Бозор светдан қарздор. Тадбиркорлар светга ўз вақтида тўлашади, светдан ўғирлик ҳам қилинади. Дилшод: “бозорга бир ярим миллиард пул ишлатдим», - деди. Бир ярим миллиард пул қаердан келди? Чеки қани? Налоги тўланганми? Бу пуллар нимага ишлатилган, исботи қани?

Дилшод бозоркўм бўлгач, икки йил ичида данғиллама уч қаватли ҳовли қурди, малибу, жентра, каптива олди. Ангрен шаҳар Прокурори Жаҳонгир Юсупов ва Абдуманноб Абдулхаевлар билан биргаликда деҳқон бозори ичига генпланда стоянка бўлиши керак бўлган жойга ҳеч қандай ҳужжатсиз, рухсатсиз ўзлари эски дўконларни бузувчи, ерларни тақсимловчи ва ўзлари қурувчи бўлиб қонунни бузиб, ноқонуний супермаркет қуришди. Деҳқон бозори ҳудудига укаси Шухратга хусусий туалет қурди. Ҳужжати, рухсати йўқ. 2 йилдан буён ҳар куни пулларни олаяпти. Абдулхаев, Юсупов, Дилшод биргаликда эски кийим бозорига ва Фреш супермаркети қаршисига ҳеч қандай ҳужжатсиз, рухсатсиз супермаркет қурилишини бошлаган эди. Ангрен шаҳар ҳокими қурилишларни тўхтатган. Савол туғилади: юқоридаги номлари ёзилган раҳбарлар деҳқон бозори раҳбари Дилшодни нима учун қўллаяпти, суянчиқ бўлаяпти, нима учун коррупцияни яшираяпти? Дилшод устидан ёзилаётган шикоят аризаларини яшираяпти, текширмаяпти? Дилшоднинг айбларини беркитишаяпти? Бу раҳбарлар порахўрларни, қонунбузарларни қўллаш учун уларнинг айбларини беркитиш учун , бирга тўйиш учун раҳбар бўлиб сайланганми? Дилшоднинг укаси Шухрат Боғи сурх МФЙ дан 25000 долларга ҳовли ва малибу автомобили сотиб олди. Телефон тузатиб ўтирган Дилшод ва укаси 2 йил ичида шунча бойликларни қаердан олишди. Қонун доирасида текширишларингизни талаб қиламан.

4.Ангрен шаҳрида ҳамма шифохоналар вайронага айлантирилаяпти, ёпилаяпти. Шаҳар марказий шифохонасига кўчирилаяпти. Беморларга кўйкалар қисқартирилаяпти, ойлик ставкалари ҳам қисқартирилаяпти. Қисқа қилиб айтганда соғлиқни сақлаш вазирлиги Ангрен шаҳрида медицинани ўлдираяпти. Шаҳримизда медицина ночор аҳволда. Шифохоналар фирмаларга бериб юборилаяпти, аҳоли сони кундан кунга кўпайиб бормоқда, Ангрен шаҳрида завод-фабрикалар, шахталар ишлаяпти. Четдан инвестициялар киритилиб, завод ва МЧЖ лар очилаяпти, кўплари ишлаяпти. Бу кетишда шаҳримиз гуллаб-яшнаб кетса бу шифохоналарни қайтариб ола олмаймиз, қура олмаймиз ҳам. Қачонгача юқоридаги раҳбарлар ўз манфаатлари учун билганларини қилишади?! Ахир бизлар ўтиб кетсак келажак авлод борку, улар яшашлари, ишлашлари, нафас олишлари керакку?!

Ҳурматли Президентимиз Шавкат Мирзиёев! Сиздан илтимос, аризамни текширишга комплекс проверка юборинг, бу раҳбарлар қонун олдида жавоб беришсин!

Бу аризам Президентимизга етиб бориб, қонун доирасида текширилмас экан, бу аризамни рус тилига таржима қилиб, Озодлик радиосига юбораман. Зинхор аризамни вилоятга Ангренга юбормасликларингизни сўрайман.

20.09.2020

Источник


Заявление частично перевела Фарида Шарифуллина, администратор группы «Ташкент-СНОС» в Фейсбуке